Журналист Наргис Қосимова ушбу ҳудудда истиқомат қилади. У ўзининг расмий сайти орқали гаражлар бузилишига алоқадор бошқа маълумотларни келтирди.
Журналист Наргис Қосимова ушбу ҳудудда истиқомат қилади. У ўзининг расмий сайти орқали гаражлар бузилишига алоқадор бошқа маълумотларни келтирди.
Қосимованинг ёзиши ва суратлардан маълум бўлишича, “Заречная” МЧЖ ҳудудидаги фуқароларга тегишли гаражлар оммавий равишда бузилишига Олмазор тумани ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва комунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Алишер Акмалович Юлдашев бош-қош бўлмоқда.
“МЧЖ ҳудудида гаражи бўлган фуқароларни, жумладан ўзимни ҳам ёзма равишда огоҳлантирмасдан 27 январь куни гаражларнинг бузилиши норозиликларни келтириб чиқармокда. Чунки, шу ҳудудда гаражи бўлган айрим фуқаролар бу ҳақда гаражлари бузилиб бўлгандан кейин хабар топишган. Олмазор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари “ҳимоясида” Олмазор тумани ҳокимнинг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва комунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Алишер Акмалович Юлдашев, суд ижрочиси Ж.Машарипов гараж эгаларига ҳеч қандай ҳужжатларни тақдим этмасдан зўравонларча эгаларини чақиртирмасдан 40 донага яқин гаражларни бузиб, очиқ қолдиришди”, деб ёзади журналист.
Наргис Қосимовага кўра, туман ҳокими ўринбосари ҳимоясига туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам шай турибди. Одамларнинг эътирози эшитилмаяпти, уларга автомобилларни қўйиш учун бошқа жой ҳам таклиф этилмаган. Аҳолининг фикрича, гаражлардан бўшаган ерлар янги ҳовлилар учун “тортиқ” этилади.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилишини телефонда видеога олаётган МЧЖ ходимининг телефони ички ишлар ходими томонидан тортиб олиниб, синдирилган. Қизиқ, бунга ички ишлар ходимининг нима ҳақи бор? Бу масалага нисбатан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан ҳам жавоб кутамиз. Олмазор тумани ва гаражлар бузилишига алоқадор бошқа ташкилотлар бизни узоқ куттирмайди, деб умид қиламиз.