...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонда прокуратура автобусларни текширувдан ўтказади


15:08, 24.01.2018 Олам
 3 120

Йўловчиларни ташиш техник носоз ёки қайта жиҳозланган автобусларда амалга оширилмоқда.

Аввалроқ, 58 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонда автобуснинг ёниб кетгани туфайли ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 
 
Бу фожиадан кейин Қозоғистон Бош прокурори Қайрат Кожамжаров Бош транспорт прокуратураси ва вилоят прокуратурларига йўловчиларни ташиш соҳасини текширишдан ўтказишни буюрган.
 
Бундай текширувларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, белгиланган талабларни бузиб йўловчиларни ташиш ва йўлларда турли хил кўнгилсизликларнинг келиб чиқишининг олдини олишдир.
 
Чунки, бу соҳада амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинганда, тизимли равишда камчиликларга йўл қўйилгани аниқланган.
 
Йўловчиларни ташиш техник носоз ёки қайта жиҳозланган автобусларда амалга оширилмоқда. Айримлари йўловчи ташишга рухсат берадиган ҳужжатларни ҳам расмийлаштирмаган, ёнғиндан хавфсизликни таъминлаш  воситалари билан жиҳозланмаган. Бу камчиликлар йўловчилар ҳаётига таҳдид солади, айрим ҳолларда фожиаларга ҳам олиб келади, деб баҳоланган.
Обил Сафаров

Теглар:Ақтўбе Қозоғистон Бош прокурори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!