Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати финалига йўл олгани билан табриклади.
“Ҳурматли Умид Аҳмаджонов! Мен мамнуният билан сизни ва сиз орқали бутун ўзбек футболи жамоатчилигини Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати финали йўлланмаси билан табриклайман.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг барча аъзоларига ҳам менинг табригимни етказиб қўйинг. 27 январь куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финалида омад ёр бўлишини тилайман.
Ҳурмат билан Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа, ОФК президенти”.
Эслатиб ўтамиз, кеча Умид Аҳмаджоновнинг ўзи ҳам Жанубий Корея дарвозасига тўртта гол урган олимпия терма жамоаси аъзоларига Париждан табрик йўллаганди.