Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон автомобилларини тез фурсатларда Қобулдаги Ўзбекистон савдо уйида кўриш истагида эканлигини билдирди.
Учрашув чоғида Афғонистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган “GM Uzbekistan”, “SamAuto” ҳамда “JV MAN Auto Uzbekistan” автомобилларига қизиқиш юқорилиги қайд этилди ҳамда мазкур корхона маҳсулотларини тез фурсатларда Қобулдаги Ўзбекистон савдо уйида кўриш истаги билдирилди.
Томонлар “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Афғонистонда харид қилиш, сотувдан кейин хизмат кўрсатиш, кадрлар малакасини ошириш масалалари бўйича ҳам музокаралар олиб боришди.