...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анталияда фоҳишабозлик билан шуғулланган аёллар қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор


14:33, 24.01.2018 Олам
 16 966

Мижозларга хизмат кўрсатиш интернет сайт орқали таклиф этилган. Ишчилар қизларнинг фотосуратларини мижозларга юбориб туришган.

Анталия Хавфсизлик бошқармаси Белек шаҳрида жинсий хизматларни таклиф этувчи йирик гуруҳни фош қилди. Бу ҳақда “News Turk” агентлиги хабар берди.
 
200 га яқин полициячилар 2 кун ичида Белек ва Қадриядаги 22 та уйлар ва 10 та меҳмонхоналарда рейдлар ўтказди.
 
Махсус операция давомида 2 нафар Туркия ва 21 нафар МДҲ давлатлари фуқаролари қўлга олинди. Фоҳишабозлик билан шуғулланган аёллар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги ачинарли ҳолатдир. Шунингдек, аёлларнинг бир қисми Қозоғистон, Россия ва Озарбайжон фуқароларидир.
 
Мижозларга хизмат кўрсатиш интернет сайт орқали таклиф этилган. Ишчилар қизларнинг фотосуратларини мижозларга юбориб туришган.
 
Рейд вақтида, шунингдек, жинсий хизматлар кўрсатиш тизимида иш олиб борган 9 нафар давлат ишчилари, яъни суд ходимлари, полициячилар, солиқ ва муницпал хизмат вакиллари ҳам қўлга олинди. Қўриқлаш хизмати, меҳмонхона ходимлари ва ҳайдовчилар ҳам бу тизим иштирокчилари бўлишган. Умумий ҳисобда 35 киши полиция томонидан қўлга олинган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия Анталия Белек Фоҳишабозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!