Тергов вақтида эркак бу хотин билан жанжаллашиб қолгани ва унинг бўйнига бир неча марта пичоқ уриб, кейин қочиб кетганини тан олган.
Ўлка Тергов қўмитаси Матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган йилнинг 27 декабрь куни Дин туманидаги ижтимоий хизмат ходими Пластун деб номланган қишлоқдаги уйлардан бирида, бўйнига пичоқ билан етказилган жароҳат туфайли вафот этган 65 ёшли хотиннинг жасадини топгани ҳақида хабар берган.
Орадан салкам бир ой ўтгандан кейингина ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари бу қотилликни амалга оширишда гумонланаётган, аёлнинг эски таниши бўлган 40 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишга муваффақ бўлишган. Тергов вақтида эркак бу хотин билан жанжаллашиб қолгани ва унинг бўйнига бир неча марта пичоқ уриб, кейин қочиб кетганини тан олган.
Ҳозирги вақтда бу эркакни ҳибсга олиш масаласи кўриб чиқилмоқда ва тергов ишлари ҳам давом эттирилмоқда.