...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одил Аҳмедов фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин


12:19, 12.12.2016 Спорт
 2 676

Одил Аҳмедов “Шаньдунь Лунэн” клубига ўтишга яқин турибди. Айни вақтда музокаралар олиб борилмоқда.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, қолаверса, Россиянинг “Краснодар” футбол клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов айни вақтда Хитой клубларидан бири билан шартнома тузиш арафасида турибди. Бу ҳақда “Спортфакт” хабар қилмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Одил Аҳмедов 11 декабрь куни Пекин шаҳрига етиб борган ва хитойлик мутахассислар билан шартнома бандларини ўрганмоқда. Одил Аҳмедовга Хитойнинг “Шаньдунь Лунэн” клуби қизиқиш билдирган.
 
Россияликлар Хитой клуби компенсация бадалини тўлаган тақдирда, ўзбекистонлик легионерни уларга беришга рози бўлишларини билдиришган.
 
Бу йилги мавсумда 29 ёшли Одил Аҳмедов “Краснодар” таркибиа 14 та ўйинда майдонга тушди. Бу учрашувларда бир марта голли узатмага муаллифлик қилган.
Дурдона Расулова

Теглар:Одил Аҳмедов Краснодар Шаньдунь Лунэн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!