...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик спортчи Оксана Чусовитина “Гиннесс рекордлари” китобига киритилди


12:16, 12.12.2016 Спорт
 4 451

Оксана Чусовитина ижтимоий тармоқдаги сурати остига “Энди мен расман “Гиннесс Рекордлари” китобига киритилдим”, деб изоҳ қолдирган.

Оксана Чусовитина учун янги йил совғаси бироз эрта ҳадя қилинди. Бу унинг Олимпиада ўйинларида энг кўп иштирок этиши билан боғлиқ. Яъни, Олимпиада ўйинларида кетма-кет етти марта (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016) иштирок этган 41 ёшли ўзбекистонлик гимнастикачи “Гиннесс рекордлари” китобига киритилди. Бу ҳақда Оксана Чусовитина ўзининг Instagram’даги саҳифасида элон қилган.
 
Оксана Чусовитина ижтимоий тармоқдаги сурати остига “Энди мен расман “Гиннесс рекордлари” китобига киритилдим”, деб изоҳ қолдирган.
 
Спорт гимнастикауи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина 1975 йил 19 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1992 йилда Барселона шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида дастлабки олтин медални қўлга киритган. Спортчи 2006-2012 йилларда оилавий муаммолари сабаб Германияда яшашига тўғри келган ва шу йиллар давомида ўтказилган мусобоқаларда Германия терма жамоаси сафида иштирок этган. 2013 йилдан яна Ўзбекистон термаси таркибига қайтган.
 
Оксана Чусовитина фаолияти давомида Осиё ўйинлари чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони, Европа чемпиони унвонига сазовор бўлган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Оксана Чусовитина Гиннесс рекордлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!