10 декабрь куни Истанбул шаҳрининг Бешиктош туманида иккита портлаш рўй берди.
Теракт туфайли ўнлаб кишилар қурбон бўлди ва жароҳат олди. Мамлакатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Жабрланганларга эса тезроқ оёққа туришларини тилади.
10 декабрь куни Истанбулнинг Бешиктош туманида ўтказилган футбол ўйинидан сўнг, стадион яқинида иккита портлаш содир этилди. Аввалига туннель чиқиши олдидан полициячилар автобуси ўтиб кетаётган вақтда портловчи восита ҳаракатга келтирилган бўлса, 45 сони ўтиб стадион яқинида худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборди.
Теракт 39 кишининг ўлимига сабаб бўлди. 11 декабрь куни Истанбулда бир кунлик мотам эълон қилинди.