...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида аҳоли турмуш даражасини янада ошириш масаласи кўриб чиқилади


10:56, 12.12.2016 Жамият
 2 825

Мажлис муҳокамасига 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни киритиш режалаштирилмоқда

2016 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.  Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматилла Йулдошев олиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Сенат ялпи мажлисининг муҳокамасига аҳоли турмуш даражасини янада оширишни ва унинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришни, иқтисодиёт ўсишининг юқори ва барқарор суръатларини таъминлашни, аҳолини иш билан таъминлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги, шунингдек, 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни киритиш режалаштирилмоқда, дейилади хабарда.

Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини босқичма-босқич ислоҳ қилишга ҳамда эркинлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари киритилмоқда. “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги“Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатларига тааллуқли бўлган бошқа масалалар ҳам муҳокама этилади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг ҳамда девонининг саккизинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларини мувофиқлаштириб туриш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилган.

Теглар:Олий Мажлис Сенати Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар