...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда аёл уч набираси билан ўлдириб кетилди


17:14, 29.07.2016 Олам
 5 459

Қотилликка қўшнилар ўртасидан икки йилдан буён давом этиб келаётган ер туфайли можаро сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Россиянинг Краснодар  шаҳрида бир аёл уч нафар кичик ёшдаги набираси билан ўлдириб кетилди. Мудҳиш жиноятда олдин қўшни хонадонда яшаган эркак гумон қилинмоқда. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар берди
 
Қотиллик 28 июль куни амалга оширилган. Хусусий уйда 65 ёшли аёл, унинг 11 ёшли ўғил невараси, 7 ва 9 ёшдаги икки қиз неварасининг жасадлари топилди. Аёлнинг собиқ қўшниси 28 ёшли Денис Даниловга нисбатан қидирув эълон қилинди, дейилади хабарда. 


 
Қурбонларнинг барчаси пичоқ билан ўлдирилган.
 
Маълумотларга қараганда, қотилликка икки қўшни ўртасида азалдан ер учун бўлган можаро сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу можаро икки йил давом этган. Жиноят содир этилган пайтда болаларнинг ота-онаси яна бир ўғил фарзанди билан ер можароси бўйича суд идорасида бўлган.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Краснодар Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!