...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистоннинг собиқ президенти Бакиев 30 йилга озодликдан маҳрум этилди


16:49, 29.07.2016 Олам
 7 595

Қурбонбек Бакиев 2010 йилнинг апрель ойидаги инқилобдан сўнг мамлакатдан қочиб кетиб Беларус Республикасидан сиёсий бошпана сўраган. Ўшандан буён мазкур давлатда яшаб келмоқда.

Бугун, 29 июль куни Қирғизистон Олий судида 2010 йил 7 апрель воқеалари бўйича суд иши кўриб чиқилди. Суд раиси Качике Эсенканов мазкур иш юзасидан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда “KNews.kg” хабар берди.
 
Унга кўра, мамлакатнинг собиқ президенти Қурбонбек Бакиев  30 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шундан беш йили қамоқхонада ва 25 йил эса кучайтирилган тартибдаги колонияда ўтказиши назарда тутилди. 
 
Маълумот ўрнида, Қурбонбек Бакиев 2005 йилнинг 10 июлидан 2010 йилнинг майига қадар Қирғизистон президенти лавозимида фаолият юритган. 2010 йилнинг 7-15 апрель кунлари инқилоб туфайли ҳокимиятдан ағдарилган. У Беларус Республикасидан сиёсий бошпана сўраган ва унинг истаги қондирилган. Ўшандан буён Бакиев Беларусда яшаб келмоқда.
 
2013 йилнинг 12 февралида Бакиев Қирғизистонда хизмат вазифасини суистеъмол қилганликда айбланиб 24 йил озодликдан маҳрум этилгани ҳақида ҳукм чиқарилган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қурбонбек Бакиев Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!