Сиз тасвирларда кўрадиган автоҳалокатлар Нью Йорк ёки Пекинда эмас, ўзимининг Тошкент кўчаларида содир бўлган. Эътиборлиси ҳайдовчилар қоидаларга амал қилмай, светофорнинг қизиил чироғига бепарволик билан қараган.
Эътиборли жиҳати шундаки, ЙТҲларнинг асосий қисми ҳайдовчиларнинг светофорнинг қизил чироғига бўнсунмай ҳаракатда давом этиши сабаб келиб чиққан.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг берган маълумотларига қараганда, бугунги кунда Тошкент шаҳридаги 120та чорраҳага кузатув камералари ўрнатилган. Улар кун-у тун йўллардаги қоидабузарликларни қайд этиб бормоқда.