...
МЕНЮ
ONLINE TV

Киевлик пиёниста теракт ҳақида полицияга хабар берди


15:59, 29.07.2016 Олам
 4 420

49 ёшли Украина фуқароси маст ҳолда полицияга қўнғироқ қилиб аҳмоқона ҳазил қилди.

Украиналик маст одамнинг Киев шаҳрининг марказий қисмида жойлашган Банковой кўчасида теракт бўлиши ҳақида айтган гаплари унга қимматга тушди. Маълум бўлишича, бу аҳмоқона ҳазил бўлиб чиққан ва киевлик фуқаро олти йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда Киев полиция бошқармаси хабар берди, дея РИА Новости ёзмоқда.
 
Хабарда ёзилишича, номаълум бир шахс эрта тонгда 102 махсус рақамига қўнғироқ қилиб, шаҳар марказий кўчаларидан бирида теракт амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида айтган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари дарҳол номаълум шахснинг турар жойини аниқлашган. Унинг 49 ёшли маҳаллий аҳоли вакили экани маълум бўлди. Полициянинг айтишича, эркак бундан олдин ҳам оиладаги зўравонлиги учун полиция маҳкамасида бир неча бор ушлаб турилган. 
 
Киевлик фуқаро “Одамларнинг хавфсизлигига таҳдид ҳақида ёлғон хабар бергани учун”  моддаси билан Украина Жиноят кодекси бўйича олти йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Украина Киев Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!