...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунё давлатлари аҳолисининг неча фоизи интернетдан фойдаланади? Ўзбекистондачи?


15:11, 29.07.2016 Олам
 6 973

Мазкур рейтинг бўйича Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида Россия ва Украинадан сўнг учинчи бўлди.

“Internet Live Stats” интернетдан фойдаланадиган аҳоли сони бўйича 201та давлатнинг рейтиниги тузиб чиқди. Мазкур рейтингда Ўзбекистон 37 ўринда қайд этилди. Унда юртимизнинг 51 фоиз аҳолиси яъни 15 453 227 киши доимий равишда интернетдан фойдаланиши ёзиб ўтилган. 
 
Ўзбекистон 2014 йилда мазкур рўйхатнинг 38-ўрнида, 2015 йилда эса 37-поғонасида қайд этилган. Лекин, ўрин ўзгармаганининг сабаби аҳоли сонининг ўсиши билан боғлиқ. 2014 йилда интернетдан фойдаланадиган аҳоли сони 12 миллион 834 мингни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2015 йилда 14 миллион 560 мингга етган. 
 
Ўзбекистонда бир йилда интернетдан фойдаланувчилар сони 6.1 фоизга яъни 893 596 кишига ошган. 
 
Интернетдан фойдаланиш бўйича Хитой (721 миллион), Ҳиндистон (462 миллион), АҚШ (286 миллион), Бразилия (139 миллион) ва Япония (115 миллион) дастлабки бешта ўринни банд этган. 
 
МДҲ давлатлари орасида Россия 6-ўрин, Украина 34-ўрин,  Қозоғистон 47-поғона, Белорус 61-ўрин, Қирғизистон 106 ўрин,  Тожикистон ва Туркманистон 114 ва 134-поғоналарда қайд этилган.
 
Маълумотларга қараганда,  дунёнинг 40 фоиз аҳолиси интернетга уланиш имкониятига эга. Бу кўрсаткич 1995 йилда 1 фоизидан кам бўлган. 1999-2013 йиллар орасида интернетдан фойдаланувчи аҳоли сони кескин ошган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Internet Live Stats Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!