Оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди
Йўловчилар беш кун давомида маҳаллий йўналишларга қатновчи барча поездлар, шу жумладан, «Афросиёб» поездларида ҳам оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди.
Аввалроқ, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳам ички рейслар учун Наврўз байрами кунларида 50 фоизгача чегирма эълон қилганини хабар қилгандик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонида Наврўз байрамини нишонлаш кунларида йўловчилар учун қулайликлар яратилиши белгилаб берилганди.