Тезюрар поезди ойнасига тош отган болакай ҳақида хабарни ўқиб туриб, юқоридаги гаплар ҳаёлдан ўтди.
Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан “Афросиёб” тезюрар поезди ойнасига тош отган болакай ҳақида хабарни ўқиб туриб, юқоридаги гаплар ҳаёлдан ўтди.
Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 15 май куни номаълум шахс “Самарқанд-Зарафшон” темир йўл бекатлари оралиғида “Қарши-Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновчи “Афросиёб” тезюрар поездининг вагон ойнасига тош отиши натижасида вагон ойнаси дарс кетган эди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида “Афросиёб” тезюрар поезди ойнасига Самарқанд шаҳар Мотрид маҳалласи 37-сонли ўрта мактабнинг 5-синф ўқувчиси М.Б. тош отганлиги аниқланган. У ва онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ўйлаймизки, бу тушунтириш ишлари кор қилади.