...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди


11:27, 18.05.2018 Жамият
 2 637

Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Унга кўра, Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Протоколга (Ялта, 2009 йил 20 ноябрь) қўшилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
 
Шу муносабат билан Инновацион ривожланиш вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг умумий илмий-технологик макон яратиш тўғрисидаги Битим 1995 йил 3 ноябрдаги Москва шаҳрида тузилган.

Теглар:Инновацион ривожланиш вазирлиги Халқаро шартнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар