“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ жорий йилнинг январь ойидан бошлаб йўловчилар учун қўшимча имтиёзлар берилишини эълон қилди.
Энди халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарни олдиндан xарид қилиш муддатига қараб чегирмалар тақдим этилади.
Хусусан, йўловчи купе ва маxсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 кун олдин xарид қилса — 45 фоиз;
поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин xарид қилса — 35 фоиз чегирмага эга бўлади.
Плацкарт вагонлар учун чиптани 45-31 кун олдин xарид қилганларга 35 фоиз чегирма берилади.
Бундан ташқари, чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 кун олдин ва ундан камроқ вақт қолганда xарид қилган йўловчилар учун чипта нархига 5 фоиз устама қўшилади.
Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, гуруҳ бўлиб йўлга чиққан йўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.