...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ақтўбеда ёниб кетган автобус хайдовчилари судда!


12:59, 30.01.2018 Олам
 9 054

Маълумотларга кўра, воқеда ҳайдовчилар айбдор.

Аввалроқ, жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида ёниб кетган автобус ҳайдовчилари ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
 
57 нафар йўловчидан 52 нафари билан ёниб кетган автубос ҳайдовчилари санкциялар қабул қилиш учун шаҳарнинг 2-судига етказилди, бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
 
Маълум қилинишича, улар Қозоғистон Республикаси Жиноят Кодексининг 345-моддаси 4-қисми бўйича айбланмоқда.
 
Қўлга олинганлар – 1985 йилда туғилган Максат Пернебеков, 1968 йилда туғилган Нуржан Киргизбаев ва 1978 йилда туғилган Барат Танатаров.
 
Тергов натижасида хайдовчилар томонидан автотранспорт воситасини эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги аниқланган.
 
Йиғилган маълумотларга асосан бу жиноятга 3 хайдовчининг даҳлдорлиги ўрнатилди. Жиноий ишни ИИБ  тергов департаментининг ҳудудий тезкор-тергов гуруҳи кўриб чиқмоқда.
 
Жиноий иш бўйича назорат Ақтўбе ва Жанубий-Қозоғистон вилояти прокуратуралари, процессуал прокурорлар 1-хизмати гуруҳига топширилган. Тергов жараёни Қозоғистон Республикаси ИИВ ва Бош прокуратура назоратида.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!