Алишер Саъдуллаев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали мазкур масалага тўхталиб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ўқитувчилар қандай иззатланаётганини мисол тариқасида кўрсатди.
Орадан вақт ўтди, бу масала матбуот саҳифаларидан тушгани йўқ.
Ҳукуматнинг энг ёш аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали мазкур масалага тўхталиб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ўқитувчилар қандай иззатланаётганини мисол тариқасида кўрсатди.
Гап шундаки, туман ҳокимияти рўпарасидаги билбордга Юқори Чирчиқнинг энг илғор 23 нафар педагоги сурати туширилган бўлиб, баннерга “Юқори Чирчиқ тумани “Таълим юлдузлари” деб ёзилган. Вазир ўринбосари эса бу ҳақида шундай дейди:
“Юртбошимиз айтганларидек, ҳокимларимиз энди пахта билан эмас, таълим билан шуғулланишса, кўрасизлар иқтисод ва мамлакат ривожи шундай сайқал олади-ки, бир неча йилларда катта ютуқларга эришамиз.
Ўқитувчилар обрўси учун ҳар сония ёниб яшаётганингда, ҳокимият рўпарасидаги билбордга рейтинг ва меҳнати самараси натижасида сурати илинган намунали ўқитувчилар дардга малҳамдек бўларкан. Жойлардаги раҳбарларга жуда кўп масалалар боғлиқ ҳамда уларни устозларни доимо қўллаб-қувватлашга ва қадрлашга чақириб қоламиз.
Ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаган ҳоким ва раҳбарларни биз ҳам ўз яқинларимизни ҳурмат қилгандек ҳурмат қиламиз ва улар билан ишлашдан фахрланамиз.
Раҳбарларни ҳам шу каби хайрли ва олийжаноб ишларни амалга оширишларида рағбатлантиришимиз керак. Республика бўйлаб жуда кўп намунали ва олийжаноб ҳокимларни кўрдим. Улар сони кўпайишига тилакдошмиз.
Худо хоҳласа ҳали сизларнинг обрўларингиз шундай ошади-ки, азиз устозлар!”
2017 йилнинг ёз ойларида “Qalampir.uz” мухбири гувоҳ бўлган воқеага эътибор қаратсак: “Халқаро пресс-клуб” сессияларидан бирида журналист сенаторлардан ўқитувчилар ва шифокорларнинг пахта йиғим-теримига жалб этилишига қачон барҳам берилишини сўраган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова мазкур масалага қуйидагича жавоб берганди:
“Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Сиз билан биз яшайдиган ернинг юзини сиз билан биз тозаламасак, ташқаридан келган одам тозалаб берадими? Тошкентда чиқинди ташийдиган махсус автомобиллар тўлиб кетиб, чиқиндиларни ташишга улгура олмаяпти.Тозалаш ишларини ҳам кимдир қилиши керак-ку”.