Музейда XIII асрнинг бошларигача бўлган тарихини ёритувчи экспонатлар намойиш этилган.
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Афросиёб музейида бўлди. Афросиёб мўғуллар истилосигача гуллаб-яшнаган қадимий қалъа бўлган. Музейда ушбу шаҳарнинг милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталаридан XIII асрнинг бошларигача бўлган тарихини ёритувчи экспонатлар намойиш этилган.
Имомали Раҳмонга Афросиёб қалъаси ва музейдаги экспонатлар тарихи, Самарқанднинг қадимий ўтмиши ҳақида маълумот берилган.