2010 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан қайта қурилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўрган.
Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. 2010 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан қайта қурилган.
Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган. Шунингдек, макетлар, мониторларда Мирзо Улуғбек ҳақидаги қўшимча маълумотлар намойиш этилган.
Имомали Раҳмон расадхонага юксак баҳо берган. Дунёнинг аксарият ўлкалари қолоқ бўлган ўрта асрларда ўзбек олимлари юксак илмий кашфиётлар қилгани, улар ҳали-ҳамон одамларни ҳайратга солишини таъкидлади.