Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинган.
Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб ўзбекистонликлар ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор.
Тожикистон Президентининг Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти хотирасига ҳурмат бажо келтириши ўзбек халқига эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлган. Имомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.
Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилган.