...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда икки нафар ўзбекистонлик отиб, кўмиб юборилди


12:01, 18.08.2018 Олам
 29 222

Тергов давомида у қурбонларини кўмиб ташлаганини тан олган.

Кеча 17 август куни Россиянинг Байкалорти ўлкасида ўтган йил кузда икки нафар Ўзбекистон фуқаросини ўлдиришда гумон қилинган шахс қўлга олинган.
 
Байкалорти Тергов қўмитаси бошқармаси маълум қилишича, жорий йил май ойида Ўзбекистон фуқароси икки нафар шериги Чита шаҳрида йўқолиб қолганини айтиб, полицияга мурожаат қилган.


 
Мазкур факт бўйича жиноий иш очилган. Текширувлар натижасида икки эркак ўтган йили октябрда учрашувга кетгач, уларни ҳеч ким кўрмагани маълум бўлган..
 
Байкалорти ўлкаси Тергов қўмитаси ходимлари ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари билан биргаликдаги текширувлари натижасида икки нафар одамнинг қотиллигида Нерчин туманида яшовчи 34 ёшли шахснинг қўли борлигини аниқлаган.
 
Терговда у ўзбекистонликлар билан жанжаллашиб қолганини ва уларни ов қуроли билан отиб ташлаганини тан олган. Жиноятни яшириш учун у ўз қурбонларини кўмиб юборган.


 
Айни вақтда у ҳибсга олинган. Тез орада суд-тиббий экспертизаси ва генетик материал экспертизаси мутахассислари текширув ўтказиши таъкидланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Байкалорти Россия жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!