...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Самарқандга борди


11:54, 18.08.2018 Жамият
 2 213

Тожикистон Президенти қадимий шаҳарнинг бетакрор ёдгорликларини томоша қилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон “Дўстлик оқшоми”да Шавкат Мирзиёев томонидаан орден билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 18 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Самарқанд шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабаар бермоқда.
 
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ҳукумат вакиллари кутиб олган.
 
Ташриф давомида Ислом Каримов ва Амир Темур мақбараларини зиёрат қилиш, Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий ёдгорликларни томоша қилиш режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Имомали Раҳмон Самарқанд давлат ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар