...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатор вазирлик ва қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари Тошкент ҳокимияти назоратига ўтказилди


11:46, 18.08.2018 Жамият
 3 170

Тошкент шаҳрида қайд этилган давлат бошқаруви органлари ишини ташкил этишнинг янги тартиби ўрнатилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонига кўра, Тошкентнинг эски шаҳар қисмида бузиш ишлари олиб бориш тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент фармонига кўра, қуйидагилар тегишлича Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари бўйсунувига ҳамда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонлари тузилмасига ўтказилди:
 
Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда туманларнинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари;
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси ва туман ҳокимликларининг молия бўлимлари;
 
Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар қурилиш бўлимлари;
 
Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари;
 
Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси ва инвестициялар бўйича туман бўлимлари.
 
Шунингдек, Тошкент шаҳрида юқорида кўрсатилган давлат бошқаруви органлари ишини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилди:
 
республика давлат бошқаруви органлари тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини, давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини услубий таъминлаш ва мувофиқлаштиришни, тегишли тузилмаларни малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини амалга оширади.
 
Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари Тошкент шаҳри ва туманлардаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
 
Тошкент шаҳридаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари Тошкент шаҳар ҳокимига бўйсунган ҳолда ўз фаолияти тўғрисида тегишли республика давлат бошқаруви органига ҳисобот беради;
 
Тошкент шаҳри туманларидаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари туман ҳокимига бўйсунгани ҳолда ўз фаолияти тўғрисида Тошкент шаҳридаги тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органига ҳисобот беради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳри бошқарув вазирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар