...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида ҳаракат тўхтатилди


14:33, 11.02.2017 Жамият
 4 111

Жамоат транспортларининг ҳам ҳаракат йўналишларига ўзгартиришлар киритилади.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида янги йўл ўтказгич қурилиши бошлангани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур йўл ўтказгичнинг қурилиши билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент шаҳрининг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳада янги йўл ўтказгич қурилиши муносабати 11 февралдан эътиборан автомобиллар қатнови вақтинча тўхтатиб қўйилди. “Новза” метро бекатига яқин чорраҳада ҳаракат 23 февралгача тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси хабар берди.
 
Компания берган хабарда йўловчилардан вақтинчалик бошқа кўчалардан фойдаланишлари сўралган.
 
Маълумотларга қараганда, айни вақтда жамоат транспортларининг ҳам ҳаракат йўналишларига ўзгартиришлар киритилади.
 
Мазкур чорраҳада доимий тарзда тирбандликлар юзага келади. Оқибатда эса йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг вақти беҳудага кетади, ёқилғи сарфланади ва ўз-ўзидан атроф-муҳитга зарар етади. Янги қурилажак йўл ўтказмаси орқали бундай муаммоларга барҳам берилади.
 
Умумий узунлиги 900 метр бўлган 6 метр баландликдаги йўл ўтказмаси 6 қаторли бўлиб, кенглиги 24 метрни ташкил қилади. Бу йўл ўтказмаси 21 март, яъни Наврўз айёми арафасида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар