...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳри автобуслари WiFi билан таъминланди


14:05, 11.02.2017 Жамият
 3 644

Ҳозирча бепул WiFi тизими шаҳарнинг 6 йўналишида ҳаракат қилувчи автобусларда мавжуд.

Юқоридаги суратда келтирилган белгиси бор автобусларни кўрсангиз, билингки, бу транспорт воситаси бепул интернет билан таъминланган. 11 февралдан жамоат транспорти ҳисобланган автобусларни WiFi билан таъминлаш ишлари қайта тикланди.
 
Ҳозирча бепул WiFi тизими шаҳарнинг 6 йўналишида ҳаракат қилувчи автобусларда мавжуд. Булар 10, 14, 24, 28, 51 ва 95 рақамли автобуслардир.
 
Йил сўнггига қадар шаҳардаги барча автобусларни бепул интернет билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
 
UZMOBILE WIFI тизимига уланиш учун автобус йўловчиси қуйидаги амалларни бажариши лозим:

1. Абонент (+99895) 146 94 34 рақамига SMS-қисқа хабар жўнатиши керак.

2. Созламадан “UZMOBILE-WiFi” тармоғини топиши лозим.

3. SMS хабар орқали келган паролни мобил ускуналар орқали интернетга уланганда автоматик равишда номини ўзгартирувчи Captive portal махсус порталига киритиши керак.
 
Ана шу ҳаракатларни амалга оширган ҳолда бепул интернет тизимига уланиши мумкин бўлади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Автобус Бепул интернет WiFi 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар