...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдан Олма-отага автобуслар қатнови йўлга қўйилди


12:31, 11.04.2018 Жамият
 2 601

Йўл кира ҳақи Ўзбекистонда 100 минг сўм, Қозоғистонда эса 4000 тенге этиб белгиланган.

“Ўзавтотранс” агентлиги Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазирлигининг транспорт қўмитаси билан ҳамкорликда “Тошкент – Олма-ота – Тошкент” халқаро автобус йўналишини очиш бўйича тайёргарлик кўришга киришди. Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистондан ташувчи сифатида “Erkin Emina Express Tour” МЧЖ белгиланди. Бу корхона қозоқ ташувчиси “Юг транс лайн” МЧШ билан Қозоғистонда автобусларга хизмат кўрсатиш юзасидан ҳамкорлик шартномасини тузган.
 
Масофа 818 кмни, йўл учун кетадиган вақт эса 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. “Ғишткўприк” (Ўзбекистон) ва “Жибек Жоли” (Қозоғистон) чегара ва божхона назорат пункти текширувидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт сарфланади.


 
Ташувчилар томонидан йўналиш бўйича йўл ҳақи нархи Ўзбекистонда 100 минг сўм, Қозоғистонда 4000 тенге нарҳда бўлиши ҳам айтиб ўтилган. “Тошкент – Олма-ота – Тошкент” халқаро автобус йўналишининг очилиши бугун, 11 апрель куни соат 16:00 да бўлиб ўтади.
 
Мунтазам қатновлар эртадан бошлаб “Тошкент” автовокзалидан кунига уч мартадан амалга оширилади. Автобуслар соат 16:00, 17:00, 18:00 ларда йўлга чиқади.
 
“Олма-ота – Тошкент” йўналиши бўйича автобуслар қатновлари “Сайран” автовокзалидан амалга оширилади.
 
“Erkin Emina Express Tour” Хитойда ишлаб чиқариладиган Yutong русумли автобусларидан фойдаланади, “Юг транс лайн” МЧШ Бельгиядан Vanhool русумли автобусларни олиб келган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олмаота Тошкент автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар