Кеча, 11 апрель куни Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан республика бўйлаб турли тадбирлар ўтказилди.
Бюстни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдурахмонов, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков очиб берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маросимда ҳарбий қисм ҳудудида халқ миллий ўйинларидан бири бўлган кўпкари мусобақаси ўтказилди. Қолаверса, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар намойиш этилди.