...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдан гапирамиз! Афғонистон Президенти ўзбек тилида нутқ сўзлади


11:00, 27.03.2018 Жамият
 5 099

Қўпорувчилик ҳаракатларини олиб бораётган гуруҳлар, ташкилотлар ва ҳукумат ўртасида давом этиб келаётган зиддиятлардан оддий аҳоли зарар кўрмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича Тошкент конференциясидаги нутқи ўз якунига етди.
 
Сўз Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанига берилди. Афғонистон раҳбари ўз нутқини ўзбек тилида бошлади.
 
Ашраф Ғани Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан яна бир бор кўришиб турганидан хурсанд эканини айтиб, ушбу конференцияни ташкил этишда кўрсатган ташаббуси учун миннатдорлик билдирди.
 
Қарийб 40 йилдан буён Афғонистонда беқарор вазият давом этмоқда. Қўпорувчилик ҳаракатларини олиб бораётган гуруҳлар, ташкилотлар ва ҳукумат ўртасида давом этиб келаётган зиддиятлардан оддий аҳоли зарар кўрмоқда. Бугунгача минглаб одамлар ҳалок бўлди. Мамлакатнинг бузғунчи кучлар томонидан эгаллаган ҳудудларидаги вазиятни ўнгланиши нафақат Ўзбекистон, минтақа, балки бутун дунё учун муҳим аҳамиятга эга.
 
Ашраф Ғани йиллар давомида олиб борилган қўпорувчилар ҳаракатларида вафот этган минглаб тинч аҳоли вакиллари хотирасига бир дақиқа сукут сақлашни таклиф қилди. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Тошкент конференцияси Ашраф Ғани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар