Ҳозирда гумонланувчилар қўлга олинган.
Жорий йилнинг 23 апрель соат 03:00ларда Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Форобий кўчасидаги банкомат бузилиб, ичидаги пуллар ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, ушбу ўғирлик Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Ўрмончи маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Р.Болтаев ва шу туманнинг Ўрта Мачай маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро Ш.Эшқобиловлар томонидан амалга оширилган.
Улар ўша куни Форобий кўчасидаги “Нихол” кафеси олдида жойлашган “Globel techno payment” МЧЖга тегишли тўлов терминал аппарати (банкомат)ни бузиб очган ва ичидан 3 млн 354 минг сўм пулни ўғирлаб кетган.
ИИБ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида Р.Болтаев ва Ш.Эшқобиловлар қўлга олинган.

Икром Раҳмон