Болакайнинг жасади кеча Қорақамиш дарёси қирғоғидан топилганди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2012 йилнинг 19 сентябрида таваллуд топган Алишеров Абдуллоҳ Олимжон ўғлини қидирувга бергани ва у орадан 9 кун ўтиб, ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар бергандик.
Кеча, 23 апрель куни 6 ёшли Абдуллоҳга жаноза ўқилиб, сўнгги манзилга кузатилди.
Абдуллоҳнинг яқинлари уни топишда ёрдамларини аямаган ва уларнинг дардига шерик бўлганларга миннатдорчилик билдиришди.
Эслатиб ўтамиз, болакайнинг жасади кеча тонгда Учтепа туманидаги уйи яқинидан ўтган Қорақамиш дарёси қирғоғидан топилганди.
14 апрель куни соат 08:30 атрофида Учтепа тумани “Ўрикзор” МФЙ, Самарбону кўчаси 36-уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган Абдуллоҳнинг қидирув ишлари 9 кун давом этди.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан Алишеров Абдуллоҳ Олимжон ўғлининг яқинлари ва оила аъзоларига таъзия билдирамиз.

Акмалхон Эшонхонов