...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик хакерлар 15 дақиқада банкоматни бузди


17:58, 24.05.2018 Технология
 6 739

Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази мутахассислари Москвадаги танловда иштирок этди.

Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Москва халқаро савдо марказида саккизинчи амалий хавфсизлик масалалари бўйича “Positive Hack Days” халқаро форуми бўлиб ўтди.
 
Унда Ўзбекистоннинг Ахборот ва жамоат хавфсизлиги маркази мутахассислари 15 дақиқада ҳимоя воситаларини айланиб ўтиб,  банкоматни бузиш ва қурилмадан пулларни ечиб олиш вазифасини аъло даражада бажарди ва “Leave ATM Alone” номли индивидуал танловда учинчи ўринни қўлга киритди.
 
Шунингдек,  ушбу танловда турли мамлакат вакиллари ҳам қатнашдилар.
 
Маълумот ўрнида,  амалий хавфсизлик масалалари бўйича Positive Hack Days – халқаро форумида россиялик ва хорижий ишланмалар бўйича мутахассислар, АХ-экспертлари ва хакерлар иштирок этишади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хакер банкомат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!