Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ўзбекистонлик хакерлардан бирини қўлга туширди.
Хабарда айтилишича, 2017 йил январидан ноябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида “Фидо Бизнес” МЧЖ етакчи дастурчи мутахассиси 36 ёшли И.Муҳаметханов компьютер тизимига ғайриқонуний йўл билан банк ҳисобидаги рақамдан 89 минг 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни конверсион карталарга ўтказиш йўли билан яширин равишда ўзлаштирганлиги аниқланган.
Ҳозирда ўзбекистонлик хакер И.Муҳамметханов қўлга олиниб, мазкур иш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.