Ҳозирда Дўстқобил ота Қодиров ушбу тадбирда Президентнинг ташаббусини алоҳида қайд этди.
Шунингдек, нафақадаги ўқитувчи Дўстқобил отанинг уйида сақланаётган 10 мингдан ортиқ жаҳон ва ўзбек адабиётига оид китоблари Президент эътиборига тушган эди.
Орадан кўп вақт ўтмай, Сурхондарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов отахоннинг уйига ташриф буюриб, китоблари билан танишади ва ушбу китоблар учун янги бино қурилишини маълум қилади.
Шундан сўнг, тумандаги 7-умумтаълим мактабининг фойдаланилмаётган биноси янгидан таъмирдан чиқарилиб, 10 минг китобнинг барчаси янги масканга кўчирилган.
Бундан ташқари бу ерда мактаб ўқувчиларининг ҳам фойдаланиши учун мўлжалланган компютер хоналари, электрон катологлар ва қироатхоналар ташкил қилинади.
Натижада, мактаб қошида Халқ таълими фаҳрийси, нуроний Қодиров Дўстқобил Тўрабоевичнинг уй кутубхонаси вужудга келди.
Мазкур эътибор учун Дўстқобил ота Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусини алоҳида эътироф этиб ўтди.
Ушбу кутубхонанинг очилиш тадбирига Ўзбекистон Халқ артистлари Муҳаммадали Абдуқундузов, Фатҳулла Маъсудов ҳамда фалсафа фанлари номзоди Нарзулло Орифийлар ташриф буюрди.