...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Толибон”нинг идораси очиладими?


20:15, 13.08.2018 Жамият
 8 164

Қатарда “Толибон” ҳаракатининг ягона расмий вакиллиги жойлашган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тошкентда “Толибон” ҳаракатининг сиёсий идораси очилиши ҳақидаги хабарни рад қилди.
 
Аввалроқ, “Reuters” “Толибон” ҳаракати вакилларига асосланиб, Ўзбекистон пойтахтида ҳаракатнинг сиёсий идораси очилиши ҳақида хабар берган эди.
 
“Бу масала муҳокама қилинмади. Ҳеч қандай идора очилмади”, деб аниқлик киритган вазирлик вакили.
 
Қатарда “Толибон” ҳаракатининг ягона расмий вакиллиги  жойлашган. Аввалроқ, Қатар ҳукмрон доиралари АҚШ илтимосига кўра “Толибон”ни ўз ҳудудига киритган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ “Толибон” вакиллари билан 7-10 август кунлари музокара ўтказганини хабар қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ТИВ Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар