Ҳодисада икки автомобиль зарар кўрган.
Бугун, 13 сентябрь куни интернетда Тошкент шаҳри Чилонзор туманида иссиқлик суви таъминотининг автомобиль йўли остидан ўтган қисмида портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳалокат Қатортол кўчасида юз берган. унда бир нечта автомобиль талафот кўрган.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса юзасидан расмий ахборот берди.
Воқеа “TOSHISSIQQUVVATI” ДУК томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш вақтида содир бўлган. Қувурдаги портлаш юқори босимдаги сув келиши натижасида юз берган.
Натижада иссиқ сув босими ҳисобига йўл қопламаси зарар кўрган. Ҳодисада икки автомобиль – Spark ва Matiz талафот кўрган. Одамлардан ҳеч ким жабрланмаган.

Суннатилла Абдуллаев