...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон тезюрар поездлари сонини кўпайтирмоқчи


20:46, 13.09.2018 Жамият
 3 970

Янги поездлар маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга темир йўл транспортида сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида сотиб олинади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Жанубий Кореянинг Hyundai ва Испаниянинг Talgo компаниялари билан тезюрар поездлар сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
 
Янги поездлар маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга темир йўл транспортида сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида сотиб олинади.
 
Бундан ташқари, “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” акционерлик базасида жами 240 ўринли 5 та вагонни таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари олиб бориляпти.
 
Таъкидланишича, бу вагонлар жорий йил сентябрь ойи охирига қадар “Шарқ” поездлари учун фойдаланишга топширилади.
 
Шунингдек, чипталарни туризм агентликлари орқали буюртма қилиб, онлайн харид қилиш тизимини модернизация қилиш режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туризм Поезд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар