...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна икки “марихуаначи” қўлга туширилди


15:32, 05.07.2017 Жамият
 2 502

Богданов Фёдордан “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилган.

Шу йилниннг 30 июнь куни, Миробод туманида, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қора Дори-2017” тадбири давомида, фуқаро Қодиржонов Бобур Тоҳиржонович ёнидан оғирлиги 103,06 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Жорий 1 июль куни, Миробод туманида, ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қора Дори-2017” тадбири давомида, фуқаро Богданов Фёдор Васильевич ёнидан оғирлиги 3,14 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар берди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Тошкент марихуана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар