...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик Лондонда ўзбек мактабини очмоқчи. Абдулазиз Комилов бунга қандай қарайди?


15:03, 05.07.2017 Жамият
 4 780

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида истиқомат қилаётган Одилбек Исоқов Ташқи ишлар вазирига Лондонда ўзбек мактабини очиш масаласи билан мурожаат қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ватондошлар билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришиб, улардан келиб тушган саволларга жавоб бериши ҳақида хабар берган эдик. Айни дамда Халқаро пресс-клубда тўғридан-тўғри мулоқотга старт берилди. Саволлар эса ижтимоий тармоқлар орқали соат 16:00 гача қабул қилинади.
 
Онлайн-мулоқотга анча йиллардан буён Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида истиқомат қилаётган Одилбек Исоқов Ташқи ишлар вазирига Лондонда ўзбек мактабини очиш масаласи билан мурожаат қилди.
 
“2006 йилдан буён Лондон шаҳрида доимий истиқомат қиламан. Лондонда яшайдиган бир гуруҳ ўзбекистонлик ота-оналар билан шанба кунлари ишлайдиган ўзбек тилидаги мактабни ташкил этмоқчимиз. Чунки, болаларимиз бу ерда асосан инглиз тилидаги мактабларда ўқишади ва кўп ҳолларда инглиз тилида гаплашишади. Ташқи ишлар вазирлигидан бизнинг мактабимиз учун керак бўлган дарсликлар, қўлланмалар ва бошқа амалий ёрдамларни кўрсатишларини хоҳлардик”, дейди Одилбек Исоқов.
 
Ушбу мурожаат Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга жуда ёқиб тушганини унинг юз қиёфасидан ҳам билиш мумкин. Комилов унинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, шундай деди:
 
“Ҳурматли Одилбек! Сиз жуда ажойиб ташаббус билан чиқяпсиз. Биз албатта, ғурурланиб ёрдам берамиз. Нега деганда, ўзбек тилининг бутун дунёда тарқалиши – тилимизнинг, Ўзбекистоннинг обрўси, Ўзбекистоннинг имижи.
 
Ўзбекистонда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети очилди. Бундан ташқари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси бор. Президент ташаббуси билан махсус қўмиталар тузилган. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида Халқаро маданий алоқалар билан шуғулланувчи бошқарма бор. Биз мана шу бошқарма орқали сиз билан алоқада бўламиз. Элчихонамизга топшириқ берган ҳолда тегишли ташкилот ва вазирликлар билан, албатта, ёрдам берамиз”.
 
Абдулазиз Комилов мазкур масалага нисбатан ўз фикрларини баён этар экан, сўзи сўнгида Лондондаги ўзбекистонликка муваффақият тилаб, миннатдорлик билдирди.
 
Ташқил ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан тўғридан-тўғри мулоқот давом этади. Бизни кузатиб боринг. 

Теглар:Абдулазиз Комилов Халқаро пресс-клуб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар