Савияли мутахассислар зарурлиги сабабли шундай қарорга келинган.
Мазкур йиғилиш давомида атом электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланишда энг замонавий ва мураккаб технологиялар қўлланилиши таъкидланди. Замонавий технологиялардан фойдаланиш учун юқори савияли ва чуқур билимга эга бўлган мутахассислар кераклиги ҳисобга олиниб, мамлакатда яна бир хорижий университет филиали очилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Таъкидланишича, Тошкентда физика соҳасида дунёда етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланган Москванинг муҳандислик-физика институтининг филиали очилади.
Шунингдек, физика ва техника йўналишларидаги олий ўқув юртларини битирган салоҳиятли кадрларни танлаб олиб, уларни Москва ва Минскка ўқишга ҳамда атом электр станцияларида тажриба орттиришга юбориш бўйича кўрсатма берилган.