...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна бир шаҳарча қурилади


10:50, 19.10.2018 Жамият
 7 193

Лойиҳа “Улуғбек” шаҳарчаси негизида барпо этилади.

“Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Улуғбек” шаҳарчаси негизида барпо этиладиган “Олимлар шаҳарчаси”ни қуриш дирекциясини ташкил этиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБларнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Улуғбек” шаҳарчаси негизида барпо этиладиган “Олимлар шаҳарчаси”ни қуриш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида “Объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекция” ДУК (кейинги ўринларда - Дирекция деб юритилади) ташкил этилади.
 
Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
 
“Олимлар шаҳарчаси” ҳудудида олиб бориладиган барча қурилиш объектларида буюртмачи вазифасини бажариш;
 
қурилишга потенциал инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий ОАВда, шунингдек, идоравий мансуб “Олимлар шаҳарчаси”ни қуриш ва унинг фаолияти бўйича глобал Интернет тармоғи орқали тақдимот тадбирларини ташкил этиш ва кенг ташвиқот-реклама ишларини олиб бориш;
 
“Олимлар шаҳарчаси” ҳудудида реализация қилинадиган лойиҳаларни амалга оширилиши устидан доимий мониторииг юритиш;
 
“Олимлар шаҳарчаси” ҳудудида объектлар қурилишини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилотлари томонидан энергияни тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилиши ҳамда юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишининг таъминланишини назорат қилиш;
 
инвесторлар ва қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан қабул қилинган мажбуриятларни лозим даражада бажарилишини назорат қилиш, кабул қилинган мажбуриятлар инвесторлар ва қурилиш пудрат ташкилотлари томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда “Олимлар шаҳарчаси” ҳудудида инвестиция киритиш ва қурилиш тўғрисидаги битимларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
 
инвесторлар, ишларни бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар, бинолар, иншоотлар ва турар жойларнинг мулкдорлари ва улардан фойдаланувчилар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ва объектлардан фойдаланишда белгиланган ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назоратни амалга ошириш.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шаҳарча Вазирлар Маҳкамаси қарори Мирзо Улуғбек тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар