...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна бир фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди


14:38, 25.05.2017 Жамият
 7 794

У Цойнинг хонадонида очилган бўлиб, 140 000 сўм пул эвазига фуқаро “М” ва “Б” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани маълум бўлди.

Тошкент шаҳри бўйлаб ИИББ томонидан ўтказилаётган тадбирлар натижасида кўплаб фоҳишахоналар аниқланмоқда ва фаолиятига чек қўйиляпти. Масалан, Олмазор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги мазкур жиноят билан шуғуллланган шахслар қўлга олинган эди. Навбат Мирзо Улуғбек туманига келди.
 
Жорий йилнинг 22 май куни Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида яна бир фоҳишахона аниқланган.
 
Фоҳишахона Мария Цой ва Карим Ибрагимов томонидан Цойнинг хонадонида очилган бўлиб, 140 000 сўм пул эвазига фуқаро “М” ва “Б” ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани маълум бўлди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Цой ва Ибрагимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
P.S. Юқоридаги шахсларнинг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмлар ўхшашлик ҳолати тасодифий характерга эга.
Сумбула

Теглар:фоҳишахона Мирзо Улуғбек тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар