...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна бир фарзандфуруш она “савдо” устида қўлга тушди (видео)


14:01, 12.05.2017 Жамият
 5 096

Тезкор тадбир натижасида иккала аёл ҳам воқеа жойида ушланган.

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ички ишлар ходимлари 4 ёшли фарзандини пуллаётган она ҳамда унга бу ниятини амалга оширишда бевосита ёрдамлашган ва харидор топиб берган воситачи аёлни қўлга олишди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев маълум қилди.
 
Унинг сўзларига кўра, тошкентлик фуқаро қашқадарёлик аёлга фарзандини сотиш йўли билан пул ишлашни таклиф қилган. Бунда воситачи дастлаб болани 2 минг АҚШ долларига сотишга уринган. Бироқ, савдолашиш чоғида унинг нархи минг долларгача туширилган.
 
ИИББга келиб тушган хабар асосида кўрилган тезкор тадбир натижасида иккала аёл ҳам воқеа жойида ушланган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси 135-моддаси, 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.
 
Айни вақтда бола Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги реабилитация марказида бўлиб турибди.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Тошкент Қашқадарё одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар