...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бир сутка давомида 3 та жойда ёнғин содир бўлди


13:53, 12.05.2017 Жамият
 3 360

Ёнғиннинг тахминий сабаби ёш болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида, дейилмоқда.

Жорий йилнинг 10 май куни соат 08:00 дан 11 май куни соат 08:00 га қадар Тошкент шаҳрида 3 та ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
 
Биринчиси, 10 май куни соат 19:30 да Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси 2-уйнинг олдида 7 кв метр майдонда чиқинди ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби ёш болаларнинг олов билан ўйнаши оқибатида, дейилмоқда.
 
Иккинчиси, 11 май куни соат 04:10 да Яшнобод тумани, С.Машҳадий кўчаси 180-уйда жойлашган сомсахонанинг шифт қисми 10 кв метр майдон ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби сифатида электр симларининг қисқа туташуви айтилмоқда.
 
Учинчиси, 11 май куни соат 06:11 да Яшнобод тумани, Паркент кўчаси 327-уй олдида, “ГАЗ-2402” русумли автоуловнинг мотор ва салон қисмлари ёнғиндан зарар кўрган. Ёнғиннинг тахминий сабаби – автомобилнинг электр симларидаги қисқа туташуви.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар