43 ёшли Ковач шу заҳоти 28 ёшли ўғри йигитни қувиб етиб, полиция ходимлари келгунига қадар ушлаб турган.
Хорватия терма жамоаси собиқ сардори Германиянинг Франкфурт шаҳрида айланиб юрган вақт банкомат олдида ёрдамга муҳтож бўлиб, ерда ётган пенсионер ҳамда ундан ҳамёнини олиб қочиб кетаётган ўғрини кўриб қолади.
Маълум бўлишича, 43 ёшли Ковач шу заҳоти 28 ёшли ўғри йигитни қувиб етиб, полиция ходимлари келгунига қадар ушлаб турган. Нафақаҳўрга эса ўғирланган 40 евро қайтариб топширилди.
Маълумот учун, Роберт Ковач ҳозирда “Айнтрахт” клубида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишламоқда.