119-автобус йўловчилари билан катта ариқга тушиб кетган.
12 май, шанба куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 119-автобус йўловчилари билан катта ариқга тушиб кетган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Миробод туманида яшайдиган ҳайдовчи А.Қ. Isuzu автобусини бошқариб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиш оқибатида Оҳангарон шох кўчасидаги “Фитнес клуб” биноси олдидаги катта ариққа тушиб кетган.
Автобус ҳайдовчиси А.Қ. шифохонага ётқизилган ҳамда бошқа йўловчиларга ҳам шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 май куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 19-мавзеда 94-автобус ёниб кетган эди.

Акмалхон Эшонхонов