Баҳслар якунига кўра, Дмитрий Серко биринчи ўринни эгаллади.
Ушбу турнир Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади.
Қизғин кечган баҳслар якунига кўра, Дмитрий Серко биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларни Сергей Гореликов ва Никита Полчиклар эгаллашди. Ғолиб ва совриндорларга ҳомийларнинг турли эсдалик совғалари тақдим этилди.
Қўшимча сифатида “Tashkent” континентал клуби “Tivoli Group” компанияси раҳбари Гао Хин Чжоу билан бир йиллик шартнома имзолади. Ҳамкорлик доирасида компания клубга ҳар йили 635 миллион сўм миқдордаги 10 дона велосипед етказиб беради. Томонлар бундай келишувни бир неча йил давомида амалга оширишни режалаштиришган.
Маълумот учун, клуб бунгача каска ва велоспорт экипировкалари етказиб берувчи компаниялар билан ҳам келишувга эришганди.